“БІЗГЕ ҚЫЗМЕТ ЖОҚ ПА?” — ҚОЗОҚ ТИЛИДА НАШР ЭТИЛДИ
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар
“БІЗГЕ ҚЫЗМЕТ ЖОҚ ПА?” — ҚОЗОҚ ТИЛИДА НАШР ЭТИЛДИ
Халқаро Амир Темур жамоат фонди Андижон вилояти бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ҳажвчи адиб, публицист, драматург ва таржимон Ҳабиб Сиддиқнинг “Бізге қызмет жоқ па?” (“Бизга хизмат йўқми?”) номли китоби қозоқ тилида нашр этилди.
Мазкур тўпламдан адибнинг турли йилларда ёзилган, инсон ва жамият ҳаётидаги долзарб масалаларни ўзига хос ҳажвий услубда ёритган ҳангома ва ҳажвиялари ўрин олган.
Асарлардаги нозик юмор, ҳаётий кузатувлар, кутилмаган бадиий ечимлар ҳамда чуқур ижтимоий-фалсафий мазмун китобхонни мушоҳадага чорлайди.
Ҳабиб Сиддиқ ижодининг қардош қозоқ халқи тилида тарғиб этилиши икки халқ ўртасидаги адабий ва маданий алоқалар ривожига муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.
Ишонамизки, адибнинг мазкур китоби қозоқ китобхонлари томонидан илиқ кутиб олинади ва адабиёт ихлосмандларига манзур бўлади.


Халқаро Aмир Темур жамоат фонди ахборот хизмати