Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Андижон шаҳрида Халқаро туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ Ёзувчилар уюшмасининг йиғилиши ҳамда “2026-йил — Зиё Кўкалп йили”га бағишланган халқаро ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Андижон шаҳрида Халқаро туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ Ёзувчилар уюшмасининг йиғилиши ҳамда “2026-йил — Зиё Кўкалп йили”га бағишланган халқаро ижодий учрашув бўлиб ўтди.

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар

Маълумки, ТУРКСОЙ Доимий кенгашининг 2025-йил ноябрь ойида Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида бўлиб ўтган 42-йиғилишида Андижон шаҳри 2026-йилда “Туркий дунёнинг маданият пойтахти” деб эълон қилинган эди.Шунга биноан жорий йилнинг 20–22-август кунлари Андижон шаҳрида Халқаро туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ Ёзувчилар уюшмасининг йиғилиши ҳамда “2026-йил — Зиё Кўкалп йили”га бағишланган халқаро ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрининг “Туркий дунёнинг маданият пойтахти” деб эълон қилиниши муносабати билан йўллаган табригида ушбу лойиҳа доирасида мамлакатимиз ва қардош юртларда ўтказиладиган фестивал, илмий анжуман, бадиий кеча ва ижодий учрашувлар туркий халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлашига ишонч билдирган эди.
Дарҳақиқат, йил давомида Ўзбекистон ва қардош мамлакатларда ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар, илмий анжуманлар ва ижодий учрашувлар туркий дунё зиёлилари ўртасидаги адабий-маданий алоқаларни янги босқичга олиб чиқмоқда.
Андижонда ўтказилган мазкур халқаро тадбирлар ҳам ана шу эзгу мақсадга хизмат қилмоқда. Унда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистондаги ёзувчилар уюшмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, олимлар, тадқиқотчилар, шоир ва ёзувчилар ҳамда адабиёт ва санъатнинг етакчи вакиллари иштирок этди. Шунингдек тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат Фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али иштирок этди.
ТУРКСОЙ Ёзувчилар уюшмасининг йиғилиши кун тартибидан аъзо мамлакатлар ёзувчилар уюшмалари ўртасида барқарор ҳамкорлик механизмларини яратиш, қўшма нашрлар ва таржима лойиҳаларини амалга ошириш, умумий антологиялар тайёрлаш, ёш ижодкорлар учун алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, халқаро адабиёт фестивалларини ўтказиш ҳамда туркий дунёнинг атоқли шоир ва ёзувчилари юбилейларини биргаликда нишонлаш каби муҳим ташаббуслар ўрин олган.
Халқаро ижодий учрашув доирасида меҳмонлар Андижоннинг бой тарихий-маданий мероси билан ҳам яқиндан танишдилар.
Хусусан ижодкорлар Девонабой масжиди, “Боғи Бобур”, Бобур ва жаҳон маданияти музейини томоша қилдилар сўнг.
“Боғи Бобур” Андижон шаҳрининг жануби-шарқидаги Боғишамол ҳудудида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллиги муносабати билан 1993-йилда фойдаланишга топширилган. 357 гектар майдонни эгаллаган ушбу маскан Қобул шаҳридаги “Боғи Бобур”га қиёсан бунёд этилган. Мехмонлар “Боғи Бобур”нинг марказий хиёбонида қад рослаган шойир ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.
Бундай учрашув ва халқаро анжуманлар туркий халқлар адабиёти ва маданиятининг муштарак жиҳатларини янада чуқурроқ англаш, ижодкорлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш ҳамда келгусидаги қўшма лойиҳалар учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилмоқда.

 

Халқаро Aмир Темур жамоат фонди    ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan