#ҳудудлардан_хабарлар Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими томонидан куни кеча Самарқанд шаҳридаги «SOS болалар маҳалласи»да ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирни Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Зуҳра Бегим олиб бориб, болажонлар билан «Амир Темур…
#ҳудудлардан_хабарлар Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзларидан бири, Миллий байроғимиз қабул қилганлигининг 33 йиллик байрами муносабати билан Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятининг Жибек-Жолы чегара бекатида миграция хужжатларини вақти ўтганлиги туфайли бир неча кун туриб қолган ҳамюртларимиз ва бошқа…
#ҳудудлардан_хабарлар #Соҳибқирон_Амир_Темур_буюк_ватанпарвар_сиймо Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида «Амир Темур – буюк ватанпарвар сиймо» шиори остида «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди. Тадбирни Фахрийлар кенгаши аъзоси, истеъфодаги подполковник Турсунбой Бўриев очиб берди. Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Зуҳра Бегим, шоир Зубайдулла Ибрагимов иштирок этиб, Амир Темур ва темурийзодаларнинг жаҳон тараққиёти ва илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида маъруза қилди. «Темур тузуклари» китоби тўғрисида тўхталди. Ҳарбий хизматчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди. Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати