Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Темурийлар тарихи давлат музейида  “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Темурийлар тарихи давлат музейида “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамкорлигида “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида бўлиб ўтган  ушбу тадбир Республика мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида ташкил этилганлиги ҳам бежиз эмас. Зеро у Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолияти учун ўзига хос ҳисобот, келгуси қилинажак ишларни режалаштириб олиш имконини ҳам берди.
Тадбирда Темурийлар тарихи Давлат музейи директори, жамоатчилик кенгаши аъзоси Хуршид Файзиев, музейнинг етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори, профессор Абдумажид Мадраимов, Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Даврон Усмонов ва бошқалар  сўзга чиқиб Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни Ренессанс пойдеворини яратиш, ёш авлодни миллий қадриятлар, ватанпарварлик ва аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросига ҳурмат руҳида тарбиялашда нималарга кўпроқ эътибор қаратиш  ва бу борада  Ўзбекистон давлатчилиги асосчиси Амир Темур ва темурийлар сулоласи вакиллари томонидан қолдирилган маданий маърифий меросдан унумли фойдаланиш ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.
Тадбир якунида Мудофаа вазирлиги ҳузурида ташкил этилган  “Импульс” ҳарбий ансамбли жамоаси томонидан ижро этилган бадиий чиқишлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Шунингдек, меҳмонлар замонавий технологиялар асосида қайта жиҳозланган, шаклан ва мазмунан бойитилган музей экспонатлари билан ҳам қизиқиб танишдилар.

  

 

 

 

 

 

 

  

Халқаро Aмир Темур жамоат фонди ахборот хизмати   

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan