Муборак бўлсин!
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар





Президентимизнинг 2026 йил 28 майдаги Фармони билан Халқаро Амир Темур жамоат фонди ҳудудий Андижон бўлими бошлиғи, Ўзбекистон ва Қирғизистон Ёзувчилар уюшмалари аъзоси, доцент Ҳабиб Сиддиқ Ватанимиз ҳамда қардош халқлар ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш борасидаги муносиб хизматлари учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
Мазкур юксак давлат мукофоти Ҳабиб Сиддиқнинг илмий-ижодий фаолияти, маънавий меросимизни тарғиб этиш ва эзгу қадриятларни мустаҳкамлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона меҳнатига берилган муносиб баҳодир.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди жамоаси Ҳабиб Сиддиқни ушбу шарафли эътироф билан муборакбод этиб, келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилайди.
Халқаро Aмир Темур жамоат фонди ахборот хизмати