Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 “ЁШ ТEМУРИЙЛАР” ИЖОДИЙ ТЎГАРАГИДА НАВБАТДАГИ МАШҒУЛОТ

“ЁШ ТEМУРИЙЛАР” ИЖОДИЙ ТЎГАРАГИДА НАВБАТДАГИ МАШҒУЛОТ

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

#ҳудудлардан_хабарлар

Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими қошида фаолият юритаётган “Ёш темурийлар” ижодий тўгарагининг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди.

Тадбирни Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи, шоира Зуҳра Бегим олиб борди. Машғулот давомида буюк саркарда ва давлат арбоби, Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти, бунёдкорлик фаолияти ҳамда бой маънавий мероси ҳақида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тўгарак аъзолари томонидан Амир Темур сиймосига бағишлаб ёзилган шеърлар ижро этилиб, ижодий чиқишлар намойиш қилинди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Абдуалим Сулаймон ўғлининг “Пойдевор” номли китоби тақдимоти ҳам ўтказилди. Китобнинг мазмун-моҳияти, унда илгари сурилган ғоялар ва ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида ижодкорлар томонидан фикрлар билдирилди.

Шоирлар – Зубайдулла Ибрагимов, Қурбоной Юсупова, Наим Нур ва бошқа адабиёт намояндалари янги нашрнинг бадиий қиммати ҳамда маънавий-тарбиявий жиҳатларига алоҳида тўхталдилар.

Якунда иштирокчилар ўртасида самимий суҳбатлар, қизғин мушоиралар ва ижодий баҳслар бўлиб ўтди. Мазкур учрашув ёш авлоднинг китобхонлик, ижодкорлик ва тарихий меросимизга бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилди.

 

Халқаро Aмир Темур жамоат фонди ахборот хизмати   

 

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan