ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КEЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар








31-июль куни Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир ёш ҳарбий хизматчиларда ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш, она Ватанга садоқат, миллий қадриятлар ва истиқлол ғояларини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.
Унда Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Самарқанд вилоят бўлими раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси , шоира Зуҳра Бегим, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Зубайдулла Ибрагимов ҳамда шоира Гули Насимова иштирок этди.
Тадбир давомида меҳмонлар томонидан мустақилликнинг бебаҳо неъматлари, Ватан равнақи йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш масалаларига бағишланган маърузалар қилинди. Шунингдек, Ватан мадҳига бағишланган дилбар шеърлар ижро этилиб, иштирокчиларга кўтаринки руҳ ва унутилмас таассуротлар улашди.
Маънавий-маърифий тадбир самимий ва байрамона руҳда ўтиб, унда Ватанга муҳаббат, халқ бирлиги ва келажакка бўлган ишонч туйғулари янада мустаҳкамланди.
Халқаро Aмир Темур жамоат фонди ахборот хизмати