Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 “Буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги”га бағишлаб ўтказилган ижодий ишлар танлови ғолиблари тақдирланди.

“Буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги”га бағишлаб ўтказилган ижодий ишлар танлови ғолиблари тақдирланди.

 #Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда


Жорий йилнинг 17-июль куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биносида Ўзбекистон Республикаси “Ватандош” жамоат фонди томонидан “Буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги”га бағишлаб ўтказилган танлов якунланишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Танловда иштирокчилар Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти, бунёдкорлик фаолияти, давлат бошқаруви ҳамда бой тарихий меросини акс эттирувчи ижодий ишлари билан қатнашдилар, ўз билим ва салохиятларини намойиш этдилар. Тадбир давомида ёш ижодкорларнинг тарихимизга бўлган қизиқиши, аждодларимиз меросини ўрганиш ва уни кенг тарғиб этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари алохида  таъкидлаб ўтилди.
Танлов якунига кўра, муносиб деб топилган ғолиблар тантанали равишда тақдирландилар. Маросимда Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Муҳаммад Али ва “Ватандош” жамоат фонди раиси Одилжон Сатторовлар ғолибларга дипломлар ҳамда замонавий HP русумидаги компютерлар топширишди.
Мазкур танлов нафақат иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, балки буюк Соҳибқирон сиймоси, унинг ибратли ҳаёти ва бунёдкорлик ғояларини келажак авлодга етказишда ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва юксак маънавий қадриятлар рухида тарбиялашга ундайдиган муҳим ташаббуслардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Халқаро Aмир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan