Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!

Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар

Ўзбекистон Республикаси  Қуролли Кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази Самарқанд вилояти филиалида Ўзбекистон Республикаси давлат  мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ватанпарварлик,тинчлик ва халқ бирдамлиги ғояларини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилди.Унда Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зуҳра Бегим, шоирлар Зубайдулла Ибрагимов, Гуландом Сувонова, Отабек Ўрақов иштирок этди.

Тадбир давомида меҳмонлар мустақилликнинг қадри,Ватан равнақи,тинчлик ва осойишталикнинг аҳамияти ҳақида сўз юритиб,мавзу юзасидан маърузалар қилдилар.Шунингдек,шоирлар ўз ижод намуналаридан Ватан,она юрт ва тинчликни мадҳ этувчи шеърларни ўкиб бердилар.

Ҳарбий оркестр гуруҳи томонидан ижро этилган Ватан мадҳига бағишланганкуй-қўшиқлар тадбирга янада кўтаринки руҳбағишлади.

Маънавий-маърифий тадбир иштирокчиларда Ватанга муҳаббат,миллий ғурур ва халқимизнинг эзгу мақсадлари йўлида ҳамжиҳатлик туйғуларини янада мустахкамлади.

 

 

 Халқаро Aмир Темур жамоат фонди ахборот хизмати    

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan