Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Амир Темур ва Темурийлар даврида қишлоқ хўжалигига оид янги китоб нашр этилди

Амир Темур ва Темурийлар даврида қишлоқ хўжалигига оид янги китоб нашр этилди

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

Куни кеча Халқаро Амир Темур жамоат фондида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси Мизроб Бўронов меҳмон бўлди. Меҳмонни Фонд раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али кутиб олди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Халқаро Амир Темур жамоат фонди ва қатор ташкилотлар томонидан Амир Темур ва Темурийлар даври тарихига бағишланган бир қанча янги ва нодир китоблар чоп этиб келинмоқда. Шундай китоблардан бири Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Амир Темур ва Темурийлар даврида қишлоқ хўжалиги” номи билан нашр этилди. Фондда меҳмон бўлган Мизроб Бўронов мазкур китобдан Фонд жамоасига ҳам туҳфа этди. Ушбу китоб ўзида бир қанча қимматли маълумотларни жамлаган бўлиб, Амир Темур ва Темурийлар даврида қишлоқ хўжалигига қаратилган эътибор ҳамда эришилган ютуқларни ўзида мужассам этади.
Амир Темур ва Темурийлар даври тарихи ва фаолиятини кенг ёритиб берадиган янги китоблар нашр этиш ҳамон давом этмоқда.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan