“Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар








Куни кеча Тошкент Давлат тиббиёт университети Термиз филиалида Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Сурхондарё вилоят бўлими ташаббуси билан “Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Кечани филиал директори Фурқат Отамуродов очиб берди.
Кечада сўзга чиққан Фонднинг ҳудудий бўлим бошлиғи Исмон Маъдиев Соҳибқирон бобомиз фаолияти ҳақида иштирокчиларга сўзлаб берди.
Барчада ўзгача таассурот қолдирган қизиқарли тадбир сўнгида Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи Исмон Маъдиев Тошкент Давлат тиббиёт университети Термиз филиалига Амир Темур бюсти ва эсдалик совғалар бўлмиш китоблар туҳфа этди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати