Улуғ эврилишлар даври
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар








Куни кеча “Амир Темур ойлиги” доирасида Яккабоғ туман ихтисослаштирилган мактабида Халқаро Амир Темур жамоат фонди Яккабоғ туман бўлими иштирокида давра сухбати бўлиб ўтди.
Суҳбатда ўқувчи ёшларга Соҳибқироннинг жасурлиги, шижоатини сингдириш мақсадида бобомизнинг болалик ва ўсмирлик даврларига назар ташланди. Бобомизнинг Хўжа Илғор қишлоғидан бошланган тетапояси, залворли қадамларга айланиб, 27 ўлкани адолат туғи остида бирлаштирган улуғ салтанат барпо этганлиги хусусида сўз борди.
Тинчлигимизни, тараққиётимизни, халқимиз фаровонлигини, ҳурматли Президентимиз томонидан Сиз азизларга яратиб берилаётган имкониятларни фақат ва фақат Соҳибқирон Амир Темур салтанат қурган даврга қиёслаш мумкин. Бугунги ёшлар нафақат бахтли, шу билан бирга Учинчи ренессанс масъулиятини зиммасига олган авлод сифатида ўз устида астойдил ишлашлари лозимлиги бобомиз ўгитлари асосида сингдирилди.
Суҳбатда ўқувчи ёшлар фаол иштирок этишди. Тадбир сўнгида мактаб директори Оқила Усмоновага Амир Темур буюсти мактаб кутубхонасига китоблар жамланмаси тантанали равишда топширилди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати