Амир Темур ва Темурийлар даври тарихи ва фаолиятига бағишланган янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда









Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Халқаро Амир Темур жамоат фонди томонидан Амир Темур ва темурийлар даври тарихига бағишланган ўндан зиёд китоблар чоп этилди. Зеро Амир Темурнинг инсоният тарихи ва тараққиётидаги буюк хизмати Осиё ва Европани бирлаштириб, яхлит Евросиё маданиятини, ягона ижтимоий маконни вужудга келтиргани билан баҳоланади.
Куни кеча Темурийлар тарихи Давлат музейи кичик мажлислар залида тақдимоти бўлиб ўтган, Профессор Тўлқин Алимардонов қаламига мансуб “Амир Темур империяси” деб номланган ва темурийлар даврининг сиёсий-фалсафий таҳлилига бағишланган китоб ҳам бу борада ёзилган манбалар орасида ўзининг фундаментал талқини билан ажралиб туради.
Тақдимотда иштирок этган бир гуруҳ олимлар, академиклар, соҳа мутаахассислари ва талабалар ушбу китобда ёритиб берилган долзарб масалалар, турли хил қизиқарли фактлардан бохабар бўлишди.
Тақдимот кечасини Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али олиб борди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати