Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети нодир китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети нодир китоб тақдимоти бўлиб ўтди

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

Куни кеча Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбек адабиёти тарихи ва матншунослик кафедраси, Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти лауреати, Халқаро Туркий Академиянинг “Алишер Навоий” олтин медали соҳиби Муҳаммад Алининг улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Мангу қуёш” романининг тақдимоти бўлиб ўтди. Халқимизнинг суюкли адиби ўзининг “Мангу қуёш” тарихий романида миллатимизнинг фахру ифтихорига айланган улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳаётига мурожаат этганлиги, муаллиф унда улуғ шоирнинг мураккаб ҳаёти, бемисл ижоди, буюк муҳаббати ҳақида ҳикоя қилиши, тарихий ҳақиқатларга ўз муносабатини билдиргани таъкидлаб ўтилди. Айниқса, ушбу романда академик Шуҳрат Сирожиддовнинг “Амир Алишер”, “Манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик талқини” каби асарлари асос бўлиб хизмат қилганлигини ёзувчининг ўзи ва маърузачилар таъкидлаб ўтишди. Тадбирда проректор Жулноза Жўраева, Ҳамидулла Дадабоев, ф.ф.д., профессор – “Мангу қуёш” романининг тили ҳақида, Қўлдош Пардаев – Ўзбек адабиёти тарихи ва матншунослик кафедраси мудири, ф.ф.д., профессор, Шарифа Усмонова, тадқиқотчи – “Мангу қуёш” романида тарихий образларнинг бадиий талқини, Адҳамбек Алимбеков – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, профессор, Шаҳло Қосимова, таржимон – Романнинг русча таржимаси ҳақида, Гулбаҳор Ашурова, ф.ф.д., профессор – “Мангу қуёш” ва “Амир Алишер” – факт ва талқин мавзуларида Режиссёр Ҳамид Қаҳрамон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ёзувчилар уюшмаси раҳбари Янгибой Қўчқоровлар сўзга чиқиб фикр – мулоҳазаларини билдиришди. “Фузулий дилбандлари” тўгарак аъзолари – талабалар романдан олган таассуротларини айтишди, шеърий чиқишлар ва саҳна кўринишлари ижро этилди. “Мангу қуёш” романида Муҳаммад Али устоз Навоий ҳаёти ва ижодининг чуқур психологик ва фалсафий қатламларини очиб бергани, ўша давр воқелигини аниқ ва жонли тарзда тасвирлагани ҳақида сўзлади. Асарида тарихий ҳақиқатни бадиий нозиклик билан уйғунлаштириб, ўқувчига бой маънавий ва маданий меросни тақдим этгани Алишер Навоий тимсолини кўплаб маданий ва тарихий образлар орасидан янги ва объектив ёндашув билан тасвирлагани учун китобхонларга манзур бўлгани таъкидланди. Тадбир охирида Ёзувчига Университет ректорининг ташаккурномаси берилди. Атоқли ёзувчимиз Муҳаммад Алининг тарихий романини “Мангу қуёш” деб номлагани бежиз эмаслиги, у мантиқан тарихимиз қуёши, Алишер Навоий қуёши, қуёшнинг мангулиги, даҳонинг илоҳий севгиси, севгилиси Бадъэулжамол хақидаги порлоқ қисса эканлиги айтилиб, китобхонларимизни мана шу мўъжизалар билан ошно бўлишга чорлаш тадбирнинг асосий мақсади сифатида бўй кўрсатди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот маркази

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan