Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Тошкентда Амир Темур ойлиги доирасида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

Тошкентда Амир Темур ойлиги доирасида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар


“Нуроний” жамғармаси ташаббуси билан шу кунларда жойларда “Уч авлод учрашуви”, “Қўша қариш саодати” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Бу ўз навбатида нуронийларни эъзозлаш, авлодлар ўртасидаги узвий боғлиқликни кучайтириш ҳамда оила қадриятларини кенг тарғиб этишга қаратилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Бўстонлиқ туманида ўтказилди. Унда иштирок этган 7 нафар нуроний жуфтлик ўзларининг узоқ йиллик турмуш тажрибасидан келиб чиқиб, бахтли ва тотув яшаш, меҳр-оқибат, сабр-тоқат, ўзаро ҳурмат ва садоқат оиланинг мустаҳкам бўлишида асосий ўрин тутишини айтиб ўтишди. Тадбирда қатнашган Халқаро Амир Темур жамоат фонди Тошкент вилоят бўлими бошлиғи Муҳаббат Шоюсупова ўз навбатида – Оила – бу Ватан ичидаги кичик бир Ватан, эканлигини таъкидлаб, аввалдан аждодларимиз оила шаъни ва ор-номусини пок сақлашга миллатимизнинг, халқимизнинг энг улуғ миллий қадрият ва фазилатларидан бири сифатида қараб келганлигини таъкидлаб, Соҳибқирон Амир Темур оила қуриш масаласига давлат юмушларидек жуда жиддий эътибор бериб, оила қуриш, фарзандларни ўйлантириш ва келин танлаш ҳақида билдирган қуйидаги қарашларини айтиб ўтди: “Ўғилларим, набираларим ва яқинларимни ўйлантирмоқ ташвишида келин изламоққа эътибор бердим. Бу ишни давлат юмушлари билан тенг кўрдим. Келин бўлмишнинг насл-насабини, етти пуштини суриштирдим. Хос одамлар орқали соғлик-саломатлигини, жисмонан камолатини аниқладим. Келин бўлмиш насл-насабаси, одоб-аҳлоқи, соғлом ва бақувватлиги билан барча қусурлардан холи бўлсагина эл-юртга катта тўй-томоша бериб, келин туширдим”. “Амир Темур ойлиги” кунларида ўтказилган мазкур тадбир ташкилотчиларига Халқаро Амир Темур жамоат фонди томонидан Амир Темур бюсити топширилди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan