Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 «Буюклар ҳақида 100 далил» ҳамда «Темурбек» тарихий қиссаси китобларини тақдимоти бўлиб ўтди

«Буюклар ҳақида 100 далил» ҳамда «Темурбек» тарихий қиссаси китобларини тақдимоти бўлиб ўтди

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрлаб нашр этилган “Буюклар ҳақида 100 далил” ҳамда Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али қаламига мансуб “Темурбек” тарихий қиссаси китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда ижодкорлар, университет раҳбарияти, кафедра бошлиқлари, профессор-ўқитувчилар, университет Бош штаб факультети тингловчилари, умумқўшин факультети курсантлари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари ижодкорлар билан китоб мазмун-моҳияти ҳақида самимий суҳбатлашди, китобдаги сунъий интеллектда яратилган контентларни томоша қилишди.

Айтиш лозимки, ҳар икки китоб буюк аждодларимиздан қолган маърифат, жасорат ҳақида сўзлайди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan