Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Миллат ғурури ва абадий таянчи

Миллат ғурури ва абадий таянчи

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

#ҳудудлардан_хабарлар

 

Куни кеча Қўқон университети Андижон филиалида “Соҳибқирон Амир Темур – миллатимизнинг ғурури ва абадий таянчи” мавзусида ноанъанавий семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Тадбир ташкилотчиси, “Тарих ва ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчи Бухажалхон Юнусова машғулот мақсад ва муддаоси ҳақида сўзлаб, адолатпарвар ҳукмдор ва буюк саркарда Амир Темур шахсияти ёшлар учун ақл ва адолат мактаби эканини таъкидлади.

Оддий дарсдан фарқли ўлароқ,  “жонли дарс” форматида, интерактив  усулда ташкил этилган машғулотда Тарих йўналиши биринчи босқич иқтидорли талабалари илмий ва бадиий адабиётлар асосида лавҳалар, саҳна кўринишлари намойиш этиб, буюк аждодларимиз сиймоларини гавдалантирдилар, иштирокчилар кўз ўнггида тарихни жонлантирдилар.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ҳудудий бўлими бошлиғи, Ўзбекистон ва Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, доцент Ҳабиб Сиддиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги  қарори мазмун-моҳияти, унинг ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди, талабаларни Янги Ўзбекистонда ёшлар учун яратилган шароитлардан унумли фойдаланиб пухта билим олишга, мустақил юртимизга ва буюк аждодларимизга муносиб бўлишга чақирди, баркамол авлодни тарбиялаш жараёнида фойдаланиш учун факультет жамоасига Соҳибқирон Амир Темур бюстини топширди.

Машғулот давомидаги мулоқотларда Соҳибқирон Амир Темурнинг ибратли ҳаёт йўли ва маънавий меросининг аҳамияти, Темурийлар даври ва бугунги кундаги ислоҳотлар ўртасидаги боғлиқликлар хусусида фикр алмашилди, “Тарих – бу шунчаки ўтмиш эмас, бугунги кун учун қувват манбаидир!” – дея эътироф этилди.

“Амир Темур ойлиги” доирасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар  ёшларда буюк аждодларимиздан фахрланиш туйғусини юксалтириб, уларнинг таҳлилий фикрлаш қобилиятини янада мустаҳкамлаши билан аҳамиятлидир.

 

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan