Деҳқонободда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланди
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар

Деҳқонобод туманида буюк давлат арбоби, йирик саркарда, Темурийлар салтанати асосчиси, соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир доирасида соҳибқирон сиймоси жонлантирилиб, туман марказий кўчалари бўйлаб тантанали юриш марафони ўтказилди. Унда ҳарбийлар, нуронийлар, ўқувчи-ёшлар, Миллий гвардия синфи ўқувчилари ҳамда фаол фуқаролар фаол иштирок этди.
Тадбир давомида Амир Темур сиймосига ҳурмат бажо келтирилиб, унинг буюк тарихий мероси, давлат бошқарувидаги юксак салоҳияти ва ҳарбий санъатдаги беқиёс маҳорати кенг тарғиб этилди.
Мазкур тадбир туман аҳолисида катта қизиқиш ва кўтаринки кайфият уйғотди. Айниқса, ёш авлод қалбида миллий ғурур ва тарихий хотирага ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — буюк аждодларимиз меросини чуқур ўрганиш, ёшларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳамда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини муносиб тарзда нишонлашдан иборат бўлди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати