Китобхонлик оиладан бошланади
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар




Куни кеча Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Қорасув қишлоғида Амир Темур жамоат фонди Яккабоғ туман бўлими, тумандаги 61-сон умумтаълим мактаби маъмурияти ва тўй ўтказаётган оилалар ҳамкорлигида бадиий-маьрифий шаклда никох тўй маросими ўтказилди.
“Амир Темур ойлиги” доирасида Фонднинг ҳудудий бўлими ушбу тўйга олдиндан тайёргарлик кўрди. Қадимдан шаклланиб келган урф-одатларимиз, қадриятларимиздан келиб чикиб, қиз узатаётган хонадон фарзанди учун тайёрлаган “Тўққиз”ининг бир бисотини китоблар жамламасидан иборат қилиб тайёрлади. Тўй кечаси меҳмонларга “Тўққиз” тайёрлашнинг тарихи тўғрисида сўзлаб берилди. Қадимда ғолиб подшоҳларга тортиқ этиладиган “тинчлик ўлпони” тўққиз бисотдан иборат қилиб тухфа этилганлиги, кейинчалик бу Шарқ халқларига хос удумга айланиб, келин томон “ғолиб” – куёвнинг хонадонига тинчлик-тотувлик рамзи сифатида қизини тўққиз хил бисоти билан узатиш урфга кирганлиги хусусида маълумот берилди.
Сузга чиққан 61-сон умумтаълим мактаби директори Мархабо Исмоилова китоб мутолааси, китобхонликни тарғиб қилиш бўйича Президентимиз ташаббусини барчамиз қўллаб-қувватлашимиз лозмлигини, Амир Темур даври ренессанси ҳам айнан Соҳибқирон оиласидан бошланганлиги хусусида гапириб ўтди.
Шахризода Ибодуллаева 1-синф ўқувчиси бўлса-да, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг “Кайда бор” номли шеърини ажойиб тарзда ўқиб, ўз иқтидорини намойиш этди.
Ёш оиланинг китоб фондини янада бойитиш мақсадида, ҳамкорлар томонидан китоблар жамланмаси тухфа этилди.
Маҳаллаларда китобхонликни тарғиб қилишнинг самарали йўли сифатида “Никох тўйи кечаси” барчада катта таассурот қолдирди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати