Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Мардлик ва матонат тимсоли

Мардлик ва матонат тимсоли

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

#ҳудудлардан_хабарлар

Президентимизнинг Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарорида таъкидланганидек, Соҳибқирон Амир Темур сиймоси миллий давлатчилигимиз тимсолига айланиб, ўзликни англаш, анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасида халқимизга улкан маънавий куч бағишлаб келмоқда. Қарши шаҳридаги Хонабод қўрғонида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий-хизматчилари билан бўлиб ўтган «Амир Темур мардлик ва матонат тимсоли» деб номланган маънавий-маърифий тадбир ҳам ана шу мавзуда бўлди. Тадбирда Халқаро Амир Темур жаамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими бошлиғи, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими раҳбари ўринбосари Абдиев Ғулом Эгамшукурович, МВ ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши вилоят бўлими етакчи мутахассиси, заҳирадаги маёр Шаймардонов Ўктам Эргашевич, округ фахрийлар кенгаши раиси, истефодаги подполковник Мадиэв Шариф Нормонович, вилоят фахрийлар кенгашининг раиси, нафақадаги подполковник Умирқулов Ғайрат Серобович ҳамда Қашқадарё вилояти Мусиқали драма театри санъаткорлари иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимиз миллий ривожланишининг янги босқичи – Учинчи Ренессансга қадам қўяётган, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар юз бераётган бугунги кунда Соҳибқирон Амир Темурнинг шахсияти, буюк аждодимизнинг башарият тарихи ва Турон тамаддунидаги ўрни ҳамда темурийларнинг бой ва бетакрор меросини чуқур ўрганиш, айниқса, ҳарбийлар учун Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ибрат бўлажаклиги ҳақида гапирдилар. Тадбир сўнгида вилоят мусиқали драма театри актёри Парда Номдоровнинг Амир Темур ролида, унинг сиймосини акс эттириши ёш ҳарбийларимизда катта таассурот қолдирди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan