Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

  Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланмоқда

 Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланмоқда

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

#ҳудудлардан_хабарлар

Буюк саркарда ва давлат арбоби, жаҳонга машҳур Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан Шаҳрисабз шаҳрида катта тантанали тадбир ҳамда халқ сайли ташкил этилди. Тадбир кўтаринки руҳда, миллий қадриятларимиз ва тарихий меросимизга бўлган чуқур ҳурмат ифодаси сифатида ўтказилди.

Мазкур тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими бошлиғи Ғ.Абдиев ҳамда фонд қошидаги “Амир Темур ворислари” клуби сардори Т.Орзиев ҳам фаол иштирок этдилар.

Тадбирнинг биринчи қисми Кўк гумбаз мақбарасида бўлиб ўтди. Бу ерда Қуръон тиловати қилиниб, марҳумлар руҳига бағишлаб дуолар ўқилди ҳамда жонлиқ сўйилиб хайрия ошлари тарқатилди. Шунингдек, иштирокчилар Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, буюк бобомиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтирдилар.

Куннинг иккинчи ярмида эса Темурбеклар мактабида илмий-маърифий семинар ҳамда ёшлар ва ижодкорлар учрашуви ташкил этилди. Семинар давомида тарихий меросимиз, Амир Темурнинг давлат бошқаруви, ҳарбий санъати ва маънавий қадриятлари ҳақида қизиқарли фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирнинг яна бир муҳим қисми сифатида Ғ. Абдиев томонидан чоп этилган “Соҳибқироним” номли китоб тақдимоти ўтказилди. Китобда Амир Темурнинг буюк шахсияти, тарихдаги ўрни ва бугунги авлод учун ибрат бўладиган жиҳатлари кенг ёритилган.

Мазкур тадбир ёш авлод қалбида тарихимизга бўлган ҳурматни янада мустаҳкамлаш, миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришга хизмат қилди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan