Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Тошкент иқтисодиёт ва педагогика университетида “Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди   

Тошкент иқтисодиёт ва педагогика университетида “Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

#ҳудудлардан_хабарлар

Давлатимиз раҳбарининг Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини тантанали нишонлаш ҳақидаги фармони ижроси сифатида куни кеча Халқаро Амир Темур жамоат фонди, Тошкент иқтисодиёт ва педагогика университети (ТИПУ) ҳамда Фонднинг Тошкент вилояти бўлими ҳамкорлигида, “Ёшлар куни” ҳамда “Амир Темур ойлиги” доирасида ТИПУ биносида “Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Фонд раиси ўринбосари Адҳамбек Алимбеков, ижрочи директор Фаррух Расулов Фонднинг ҳудуий бўлими бошлиғи Муҳаббат Шоюсупова, Университет маъмурияти ҳамда талабалари иштирок этиишди.

Мазкур тадбир давомида талаба-ёшлар билан самимий мулоқот олиб борилиб, ёш авлод қалбида миллий ғурур, тарихий хотира ва буюк аждодларимиз меросига ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш, айниқса, Амир Темур сиймосини чуқур англаш ва унинг бой давлат бошқаруви ҳамда маънавий меросини тарғиб этишга қаратилди.

Учрашув давомида Амир Темурнинг давлат арбоби сифатидаги буюклиги, унинг адолатли сиёсати, илм-фан ва маданият ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, ёшларни тарихдан сабоқ олиб, келажак бунёдкори сифатида масъулият билан яшашга ундовчи муҳим тавсиялар берилди.

Кеча сўнгида Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али Тошкент иқтисодиёт ва педагогика университетига Фонд томонидан нашр этилган китоблар ҳамда Соҳибқирон бобомиз бюстини совға қилди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan