Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Буюк давлат арбоби, адолатпарвар ҳукмдор

Буюк давлат арбоби, адолатпарвар ҳукмдор

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

#ҳудудлардан_хабарлар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Андижон вилояти академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган “Амир Темур ойлиги” доирасида “Соҳибқирон Амир Темур – буюк давлат арбоби, адолатпарвар ҳукмдор” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ҳудудий бўлими томонидан “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда олимлар, ёзувчилар, нуронийлар вакиллари, академик-лицей ўқувчилари ва ўқитувчилари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида сўз олган академик-лицей директорининг ўринбосари, подполковник Шомурод Фахриддинов, Фонднинг вилоят бўлими бошлиғи, Ўзбекистон ва Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, доцент Ҳабиб Сиддиқ, “Нуроний” жамғармаси Андижон шаҳар бўлими бошлиғи, шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Содиқжон Юсупов, ички ишлар фахрийси Козимжон Ибрагимов ва бошқалар буюк давлат арбоби, адолатпарвар ҳукмдор Соҳибқирон Амир Темурнинг ибратли  ҳаёти ва фаолияти, улкан маънавий мероси, дунё цивилизациясига қўшган ҳиссаси ҳақида сўзладилар, мамлакатимизда ёшларнинг пухта билим олишлари, қобилиятларини ривожлантиришлари ва намоён этишлари учун барча имкониятлар яратилганлигини таъкидлаб, иштирокчиларни китоб мутолаасига, буюк аждодларимиз ҳаёти ва маънавий меросини ўқиб-ўрганишга ва уларга муносиб ворис бўлишга даъват қилдилар.

Ўқув юрти раҳбариятига баркамол авлодни тарбиялаш жараёнида фойдаланиш учун Амир Темур бюсти топширилди.

Иштирокчилар Темур ва Темурийлар ҳақида илмий ва бадиий адабиётлар кўргазмаси билан танишдилар.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan