Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Термиз давлат педагогика институтида буюк саркарда, илм-фан ва маданият ҳомийси Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Термиз давлат педагогика институтида буюк саркарда, илм-фан ва маданият ҳомийси Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

#ҳудудлардан_хабарлар

Президентимизнинг 2026 йил 5 февральдаги “Буюк давлат арбоби, саркарда, соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Апрель ойи – Амир Темур ойлиги муносабати билан куни кеча Термиз давлат педагогика институти Тиллар факультетида буюк саркарда, илм-фан ва маданият ҳомийси Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи Мадиев Усмон Раҳматуллаевич, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Холмирзаев Абдулла Рахмонович, Термиз давлат педагогика институти Тиллар факультети декан ўринбосари Ч.Нодиров, Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти, ПҲД Соҳиба Саидмуродова, ўқитувчи Фарида Ҳакимова ва факультет тютори Х.Рахимова, Н.Жўраева ҳамда Ўзбек тили ва адабиёти йўналиши 3-босқич талабалари иштирок этишди.

Тадбирда Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи У.Мадиев сўзга чиқиб, Буюк саркарда жангу- жадалларда юриб, юрт сарҳадларини кенгайтириш, мустаҳкамлаш билан бир қаторда, деҳқончиликка, бунёдкорликка катта эътибор берганлиги ҳақида айтиб ўтди.

Талабалар ўзларини қизиқтирган барча савқолларга жавоб олдилар.

Тадбир сўнгида Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи У.Мадиев фаол иштирок этган талабаларга эсдалик совғаларини топширди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan