Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Тошкент давлат Аграр университетида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланди

Тошкент давлат Аграр университетида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланди

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

Куни кеча Тошкент давлат Аграр университетида буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан ҳамда маданият ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан “Амир Темур ворислари” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирни университет ректори, профессор Нарзулло Обломурадов кириш сўзи билан очиб берди. Амур Темур буюк тарих саҳифаларида нафақат енгилмас саркарда, балки доно давлат арбоби, илм-фан ва маданият ҳомийси сифатида ҳам бутун дунёга машҳурлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари доктори, профессор, адабиётшунос олим Адҳамбек Алимбеков ҳамда ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири, профессор Сайёра Холмирзаевалар иштирок этди.

Тадбир давомида Муҳаммад Али «Улуғ салтанат» номли 4 китобдан иборат роман эпопея асари юзасидан батафсил фикр билдирди. У айниқса, Соҳибқироннинг ёшлик даври, шаклланиш жараёни ва тарихий шахс сифатида камол топиши ҳақида қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди.

А.Алимбеков, С.Холмирзаевалар Амир Темурнинг адолатли бошқарув тизими ва интизомга бўлган юксак эътибори, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим эканлигини айтиб ўтдилар.

Суҳбат давомида Амир Темурнинг “Куч — адолатдадир” тамойили, қатъий интизом ва ватанпарварлик ғоялари бугунги ёш авлод тарбиясида энг муҳим пойдевор эканлиги қайд этилди. Тадбир нафақат тарихий билимлар берди, балки ёшлар қалбида миллий ғурур ва аждодлар меросига нисбатан юксак эҳтиром туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Тадбир якунида университетнинг “Бўстон” ансамбльи томонидан ижро этилган “Соҳибқироним бор мани” таронаси барчага кўтаринки кайфият ва байрамона руҳ бағишлади.

Тадбир ёшлар қалбида миллий тарихимизга, буюк аждодларимиз меросига бўлган ҳурмат ва фахр туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan