Яккабоғда давра суҳбати бўлиб ўтди
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар








Сохибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан куни кеча Халқаро Амир Темур жамоат фонди Яккабоғ туман бўлими томонидан мазкур тумандаги 61-сон умумтаълим мактабда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир ўқувчи ёшларнинг буюк бобокаалонимиз тарихини билиш даражасига аниқлик киритиш максадида, уларга кўпрок имконият берган ҳолда давра суҳбати шаклида ўтказилди.
Тадбир бошидаёқ ўқувчилар фаоллик кўрсатиб, Сохибқирон бобомиз тарихи бўйича чуқур билимга эга эканликларини намойиш этишди. Тадбир ташкилотчилари буни хис қилган ҳолда, суҳбат жараёнида Амир Темурнинг сиёсий ва ҳарбий фаолиятини ёритиб борар экан, жумладан, “Лой жангги”да амир Хусайннинг жанг майдонини ташлаб кетиши таг замирида қандай мақсадлар яширингани ўқувчилардан сўрашганда, бу ҳолатга улар ўз қарашларини билдирар экан, бундан руҳланган устозлар ҳам жараёнга аралашиб кетдилар.
Барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирган ушбу кеча Фонднинг ҳудудий бўлими томонидан мазкур мактаб кутубхонасига китоблар жамланмасининг тухфа қилиниши билан якунланди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати