Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Олмалиқ шаҳри “Олмалиқ кон-металлургия комбинатида крнференция бўлиб ўтди

Олмалиқ шаҳри “Олмалиқ кон-металлургия комбинатида крнференция бўлиб ўтди

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган қатор тадбирлар Республикамизнинг турли нуқталарида ҳар куни бўлиб ўтмоқда. Худди шундан анжуманлардан бири куни кеча Олмалиқ шаҳри “Олмалиқ кон-металлургия комбинати (КМК)” АЖ 3-Мис бойитиш фабрикасида Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Халқаро Амир Темур жамоат фонди “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти, “Амир Темурнинг Чоч ва Илоқдаги фаолияти даврида кончилик ва маъданчилик” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда “Олмалиқ КМК” АЖ Бошқарув раиси Хурсанов Абдулло Холмуродович, Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сиёсий фанлар доктори, профессор Отабек Хасанов, Ўзбекистон Республикаси Тарих музейи директори, тарих фанлари доктори, профессор Жаннатхон Исмаилова, Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти директори, археолог олим Эврен Рутбиль, академик Дилором Юсупова, Филология фанлари доктори, профессор Ҳамидулла Дадабоев, Олмалиқ шахар ҳокими Қ.М.Хамдамов, Ангрен Университети Ижтимоий фанлар кафедраси, филология фанлари доктори, профессор      И.Т.Ёрматов, тарих фанлари номзоди, доцент К.А.Крахмаль, ЎДЖТУ кафедра мудири сиёсий фанлар доктори, профессор Назрулла Жўраев ҳамда бир қатор олимлар, олий таҳлим муассасаси ректорлари, ижодкор шоир, ёзувчилар, журналистлар ва “Олмалиқ КМК” ходимлари иштирок этишди.

Конференцияни “Олмалиқ КМК” АЖ Бошқарув раиси Абдулло Хурсанов очиб берди ва барча иштирокчиларни қутлуғ сана муносабати билан чин дилдан табриклади.

Ушбу илмий-амалий анжуман қуйидаги йўналишларда бўлиб ўтди:

Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти;

Соҳибқирон Амир Темурнинг жаҳон тарихида қудратли давлат барпо этган буюк давлат арбоби;

Амир Темурнинг Чоч ва Илоқда олиб борган илм-фан фаолияти;

Амир Темур даврида маъданчилик ва заргарчиликнинг ривожланиши;

Амир Темур зарб қилдирган олтин ва кумуш тангалар, мис чақалар, қурол-аслаҳа ва зеб-зийнатлар.

Шунингдек, конференция сўнгида иштирокчилар учун “Қалмоққир” ва “Ёшлик – 1” конларига, 3-МБФга ва Қорихона ер ости иншоотига саёҳат уюштирилди.

Халқаро Асмир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али “Олмалиқ КМК”га Фонд номидан Амир Темур бюсти ва эсдалик китобларини совға қилди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan