Самарқандда “Китобсевар миллат” шиори остида ўтказилаётган VI Республика “Китобхонлик ҳафталиги” бошланди
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар















Куни кеча Самарқанд вилоятдаги А.С.Пушкин номли вилоят ахборот-кутубхона марказида ушбу нуфузли ҳафталикнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда юртимизнинг таниқли зиёлилари ва жамоат арбоблари иштирок этиб, китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ёшлар онгида мутолаа аҳамиятини янада ошириш борасида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.
Тадбирда Фахрли меҳмонлар:
— “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, шоир, носир, жамоат ва давлат арбоби, сенатор Тошев Фармон Исъҳоқович
—“Нуронийлар” жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлими бошлиғи Нуриллаев Хуршид Тоирович
— Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими бош мутахассиси, шоира Зухрабегим Эшонкулова
— Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими бош мутахассиси Ҳусан Элтоев
— Самарқанд вилоят “Келажак маркази” директори Шодиева Зебинисо Нурмамадовна ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбир давомида миллий санъатимизнинг бетакрор жозибаси ҳам намоён бўлди.
“Кўзмунчоқ” рақс ансамбльи ҳамда “Доирачилар” ансамбльининг жўшқин ва маҳоратли чиқишлари тадбирга янада файз бағишлаб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.
Уларнинг саҳнадаги чиқишлари миллий қадриятларимиз, санъатимиз ва маданиятимизнинг гўзаллигини яна бир бор намоён этди.
Шунингдек, VI Республика «Китобхонлик ҳафталиги»нинг очилиш маросимида Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи Зуҳра Бегим А. С.Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказига Амир Темур буюстини совға қилди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати