Яккабоғда давра суҳбати бўлиб ўтди
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар






Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан куни кеча Яккабоғ туман Ахборот кутубхона маркази (АКМ)да, Халқаро Амир Темур жамоат фонди Яккабоғ туман бўлими, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда фаол китобхонлар билан ҳамкорликда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан “Буюк салтанат асосчиси: Темур сиймоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Суҳбатни АКМ директори Р.Шахабова очиб бериб, мазкур йиғилишни буюк саркарда, моҳир давлат арбоби ва марказлашган давлат асосчиси — Амир Темур сиймосига бағишланганини айтиб ўтди. Тадбирда И.Мейлиев, З.Шукуровалар сўзни давом эттириб, Амир Темур XIV асрда яшаб, қисқа вақт ичида катта ҳудудларни бирлаштирган буюк саркарда, марказлашган давлат барпо этиб, тартиб-интизом ва қонун устуворлигини таъминлашга, илмий ва маданий марказга айлантиришда, кўплаб меъморий обидалар, бугунги кунда ҳам ўзининг бетакрор гўзаллиги билан ажралиб туриши, унинг жасорати, лидерлик қобилияти ва давлат қуришдаги тажрибаси ёш авлод учун муҳим ўрнак бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар ва 29 нафар китобхон қамраб олинди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати