Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 “Амир Темур ва темурийлар даври” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

“Амир Темур ва темурийлар даври” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

#ҳудудлардан_хабарлар


Буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда Халқаро Амир Темур жамоат фонди Тошкент вилоят бўлими томонидан ҳам бир қатор маънавий-маърифий ишлар амалга оширилмоқда. Фонднинг ҳудудий бўлими қошида ташкил этилган илмий кенгаш аъзолари бу борада фаоллик кўрсатишмоқда. Куни кеча илмий кенгаш аъзоси Турсуной Казакова Бўстонлиқ туманидаги 2-сонли билим юртида  “Амир Темур ва темурийлар даври” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбир давомида ўқитувчи ва ўқувчилар томонитдан Соҳибқироннинг ҳаёти, давлат бошқарувидаги юксак салоҳияти, илм-фан ва маданият ривожига қўшган беқиёс хиссаси ҳақида фикр алмашдилар. Давра суҳбати ёшлар қалбида миллий ғурур ва тарихий меросимизга ҳурмат туйғуларини шакиллантирди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan