Навоий давлат университетида “Амир Темур мероси — миллий ғурур ва маънавий куч манбаи” мавзусида минтақавий илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар









Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан Навоий давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Халқаро Амир Темур жамоат фонди ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Амир Темур мероси — миллий ғурур ва маънавий куч манбаи” номли илмий-амалий конференция бўлиб ўтди!
Мазкур конференция давомида юртимизнинг етук олимлари, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ҳамда талабалар иштирок этиб, Амир Темур меросининг бугунги кундаги аҳамияти, унинг миллий ғурур ва маънавий тараққиётдаги ўрни ҳақида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбирда буюк саркарданинг давлат бошқаруви, ҳарбий стратегияси, илм-фан ва маданият ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси илмий асосда таҳлил қилинди.
Конференция ёшлар қалбида аждодлар меросига ҳурмат ҳамда ватанпарварлик туйғуларини янада кучайтиришга хизмат қилди.
Конференция сўнгида бир гуруҳ олимлар Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати