Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан Фонднинг навбатдаги Раёсат мажлиси бўлиб ўтди

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан Фонднинг навбатдаги Раёсат мажлиси бўлиб ўтди

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан Халқаро Амир Темур жамоат фондида навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисда Фонд раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Фонд ходимлари, Раёсат аъзолари, Фонднинг Республикамиз ва хорижий давлатлаардаги бўлими бошлиқлари иштирок этишди.

Йиғилишда дастлаб Фонд раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али Фонднинг шу кунгача амалга оширган ишлари ҳақида иштирокчиларга гапириб берди ва қилиниши режалаштирилган ишлар юзасидан ҳам маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг, Фонднинг ҳудудий бўлим бошлиқлари ҳам амалга оширилган ва режалаштирилган ишлар ҳақида айтиб ўтишди. Шундан сўнг Раёсат аъзолари ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

 

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan