Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги тантанали нишонланмоқда
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
Куни кеча – 9 апрель Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан Пойтахтимизнинг сўлим гўшаларидан бири бўлмиш Амир Темур хиёбони майдонида қад ростлаган Соҳибқирон Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али бошчилигида Фонд жамоаси, Фонднинг Республикамиз ва хорижий давлатлардаги бўлим бошлиқлари иштирок этишди. Шунингдек, Темурийлар тарихи давлат музейи жамоаси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази жамоаси, мамлакатимиз ва чет элдан ташриф буюрган темуршунос олимлар, адиблар ҳамда жамаоатчилик фаоллари қатнашишди. Ушбу унутилмас шодиёна «Севимли» телеканалининг «Замон» инфортацион дастури орқали эфирга узатилди. Соҳибқирон бобомиз юблейини тантанали нишонлаш Республикамиз бўйлаб ҳамон давом этмоқда.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати