Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Яккабоғ туман ахборот кутабхона марказига Амир Темур бюсти берилди

Яккабоғ туман ахборот кутабхона марказига Амир Темур бюсти берилди

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

#ҳудудлардан_хабарлар

Халқаро Амир Темур жамоат фонди Яккабоғ туман бўлими, Яккабоғ туман Ахборот кутубхона маркази, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, фаол китобхонлар билан ҳамкорликдаги тадбирда Амир Темур жамоат фондининг Яккабоғ туман бўлинмаси томонидан Ахборот-кутубхона марказига Амир Темур бюсти тантанали равишда топширилди. Мазкур бюст буюк саркарда ва давлат арбобининг бой тарихий меросини тарғиб этиш, ёшлар онгида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш ҳамда уларни аждодларимизга муносиб руҳда тарбиялаш мақсадида тақдим этилди. Ушбу бюст Ахборот-кутубхона марказида ўрнатилиб, китобхонлар ва ташриф буюрувчилар учун маънавий-маърифий аҳамиятга эга масканлардан бирига айланиши кутилмоқда.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan