ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ – НОДИР МАДАНИЯТ ЁДГОРЛИГИ
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар







Куни кеча Андижон вилояти Избоскан туманидаги “ЛИДЕРЛАР МАКТАБИ” Нодавлат таълим муассасасида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди вилоят бўлими бошлиғи, Ўзбекистон ва Қирғизистон Ёзувчилар уюшмалари аъзоси Ҳабиб Сиддиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, унинг ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди, ўқувчиларни пухта билим олишга, буюк аждодларимизга муносиб бўлишга чақирди.
Қўқон университети Андижон филиали катта ўқитувчиси Буҳажал Юнусова “Темур тузуклари – нодир маданият ёдгорлиги” мавзусида маъруза қилди.
НТМ директори Шуҳратжон Шодмоналиев, шоира Сайёра Солиева ва бошқалар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Мактабнинг иқтидорли ўқувчилари Соҳибқирон Амир Темур ҳақидаги асарлардан парчалар ўқидилар, саҳна кўринишлари намойиш этдилар.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати