Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Сурхондарёда “Сохибқирон Амир Темур тавуллудининг 690 йиллиги” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Сурхондарёда “Сохибқирон Амир Темур тавуллудининг 690 йиллиги” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

#ҳудудлардан_хабарлар

Куни кеча Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари федерацияси билан Халқаро Амир Темур жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлими ҳамкорликда буюк аждодимиз Сохибқирон Амир Темур тавуллудининг 690 йиллиги муносабати билан “Амир Темур фахримиз-ғуруримиз номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари федерацияси раиси Ахмедов Абдукарим Абдурахмонович очиб бериб, қатнашчиларга Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш ва бу борада, миллий тарихимиз билан ёшларда ғурур ва ифтихор бағишлаши тўғрисида фикрлар билдириб ўтди. Шундан сўнг, Термиз Давлат Университети профессори Тошкентбой Пардаев сўзга чиқиб, Президентимиз Ш.М.Мирзиёэв томонидан имзоланган “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорнинг VI бўлим 30-бандида назарда тутилган “Амир Темур изидан” халқаро илмий сафарини уюштириш”га мувофиқ тадбирлар олиб борилаётганлигини маълум қилди ва Амир Темурнинг хаёти ва ижоди хамда унинг хаётида содир бўлган воқеалар ва ходисалар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Анжуманда Термиз Давлат драма театри артистлари ижросида Амир Темур ҳақида сахнали кўринишлар намоён этилди ва олий ўқув юртлари талабалари ижросида, Амир Темурнинг хаёти ва ижоди хамда унинг хаётида содир бўлган воқеалар ва ходисалар тўғрисида маълумотлар берилиб ўтилди. Тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи Мадиев Усмон Рахматуллаевич тадбир иштирокчиларини қутлуғ сана билан чин дилдан табриклади. Амир Темурнинг юришлари, юритган давлат сиёсати ва хаётий тажрибалари жахон тарихида тутган ўрнини хамда унинг хаётидаги амалга оширган ишлари хозирги кунда қадар сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий сохаларда қўлланилиб келинаётганлиги борасида фикрлари билан ўртоқлашди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга касаба уюшмалари федерацияси раиси А.А.Ахмедов ва Фонднинг ҳудудий бўлими бошлиғи У.Мадиев эсдалик совғалари ва Амир Темур ҳаётига бағишлаган китобларни совға қилди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan