АМИР ТЕМУРНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА АМАЛГА ОШИРГАН ИСЛОҲОТЛАРИ
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда
#ҳудудлардан_хабарлар









Куни кеча Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида бўлиб ўтган талабалар илмий-назарий конференцияси ана шу долзарб мавзуда бўлди.Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган, институт “Гуманитар фанлар” кафедраси ташаббуси билан ўтказилган мазкур конференцияда институт иқтидорли талабалари, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари иштирок этдилар.Тадбирни институт ректори, профессор Т.Султонов кириш сўзи билан очиб берди.Унда иштирок этган Халқаро Амир Темур жамоат фонди Андижон вилояти бўлими бошлиғи, Ўзбекистон ва Қирғизистон Ёзувчилар уюшмалари аъзоси Ҳабиб Сиддиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида апрель ойида “Амир Темур ойлиги” доирасида бутун мамлакатимиз бўйлаб тадбирлар ўтказилаётганини таъкидлади, иштирокчиларни табриклади, анжуман ишига муваффақият тилади. Ҳамкорликлар бардавом бўлишини тилаган ҳолда Соҳибқирон Амир Темур бюстини институт ректорига топширди.Конференцияда талаба-ёшлар “Амир Темур ва темурийлар даврида ирригация ишлари”, “Темурийлар даврида деҳқончилик, боғдорчилик, чорвачилик”, “Темурийлар даврида қишлоқ хўжалигига оид солиқлар ва уларнинг иқтисодиётдаги ўрни” йўналишлари бўйича маърузалар билан иштирок этганликлари уларнинг ўз мутахассисликлари бўйича миллий тарихимизга оид маълумотларни пухта ўрганаётганлигини намоён этди. Тадбирнинг фаол иштирокчилари диплом ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати