Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда

Жорий йилнинг 3 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети Қуруқликдаги қўшинлар институти, Халқаро Амир Темур жамоат фонди, Темурийлар тарихи давлат музейи, ҳамда “Аждодлар изидан” ҳарбий-тарихий жамияти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Музокаралар давомида келгусида ҳамкорликни янада ривожлантириш, тизимлаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича аниқ келишувларга эришилди.

Мазкур меморандумлар ҳарбий ва илмий доиралар ўртасида ўзига хос интеграция кўприги вазифасини бажаради ҳамда Соҳибқирон Амир Темурнинг бой тарихий меросини замонавий Қуролли Кучларимиз тараққиётида самарали татбиқ этиш имконини яратади.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan