АЛИШЕР НАВОИЙ ЭНГ НАФИС, ИЖТИМОИЙ ФАЛСАФИЙ ВА МИЛЛИЙ АСАРЛАР ЯРАТУВЧИСИ
#ҳудудлардан_хабарлар










Куни кеча Самарқанд гарнизонида ҳарбий хизматчилар иштирокида Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий энг нафис, ижтимоий фалсафий ва миллий асарлар яратувчиси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фонди вилоят бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Зуҳра Бегим, Самарқанд давлат педагогика институти ўқитувчиси Ҳилола Назарова мавзу бўйича маъруза қилиб, ҳарбий хизматчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди. Зуҳра Бегим Навоий ғазалига бағишланган мухаммасини ўқиб берди. Ҳарбий хизматчилар Навоий ғазалларидан ёд айтди. Тадбир таассуротларга бой бўлди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати