Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Тошкент амалий фанлар университетида “Миллатни барҳаёт айлаган сиймо” мавзусида адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент амалий фанлар университетида “Миллатни барҳаёт айлаган сиймо” мавзусида адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати жорий йилнинг 9 феврал Тошкент амалий фанлар университетида “Миллатни барҳаёт айлаган сиймо” мавзусида адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Тошкент давлат Шарқшунослик университети профессори Адҳамбек Алимбеков, педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев, филология фанлари доктори, профессор Бахтиёр Менглиев, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳиддин Абдусамад, Муҳаммад Сиддиқ ҳамда адабиётшунос олимлар, Университет профессор ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этишди.

Кечани Тошкент амалий фанлар университети ректори А.Умаров очиб бериб, ушбу қутлуғ сана билан барча иштирокчиларни муборакбод этди.

Тадбирда халқимизнинг суюкли адиби, Фонд раиси Муҳаммад Али ҳазрат Навоий ҳақида сўзлар экан, бобомизнинг нафақат бемисл ижодкор, балки инсон сифатида ҳам комиллик хусусиятларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, профессор Қозоқбой Йўлдошев ўзининг “Мангу қуёш” романи ҳақида мулоҳазалар” номли маърузасида мазкур романнинг ўзбек адабиёти учун не чоғлиқ аҳамиятли эканлиги, романдаги маълумотлар шу кунгача ҳазрат Навоий бобомиз ҳақидаги маълумотларга қўшимча янги маълумотлар киритгани, ўқувчини роман қаҳрамони ҳақидаги билимларини оширишга салмоқли ҳисса қўшиши ҳақида айтиб ўтди.

Кечанинг давоми Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти талабаси ижросида куй-қўшиқ, рақслар ҳамда Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши талабалари бўлмиш ғазалхон қизлар ўқиган ғазалларга уланиб кетди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan