ТЎГАРАК ФАОЛИЯТИДАН
#ҳудудлардан_хабарлар








Куни кеча Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими қошида ташкил этилган “Ёш темурийлар” тўгарагининг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди.
Машғулотни Халқаро Амир Темур жамоат фонди вилоят бўлими бошлиғи, шоира Зуҳра Бегим олиб борди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори мазмуни билан танишиб, тадбирга тайёргарлик кўриш масалалари кўрилди ва бу борада қилинадиган ишлар келишиб олинди.
Амир Темурнинг таваллуд топган кунигача тўгарак аъзоларининг Соҳибқирон ҳақида ёзган шеърларини тўплаб, тўплам қилиб чиқариш кераклиги ҳақида ҳам гаплашиб олинди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати