Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 ИККИ БУЮК СИЙМОГА ЭҲТИРОМ

ИККИ БУЮК СИЙМОГА ЭҲТИРОМ

#ҳудудлардан_хабарлар

Куни кеча Андижон вилояти Избоскан туманидаги “Лидерлар мактаби” нодавлат таълим муассасасида ҳазрат Алишер Навий таваллудининг 585 йиллиги, темурийзода шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллигига бағишлаб “ИККИ БУЮК СИЙМОГА ЭҲТИРОМ” номли адабий-бадиий, маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда шоир ва адиблар, туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари, НТМ ўқувчилари, ўқитувчилари ва ходимлари иштирок этдилар.

Унда сўз олган Халқаро Амир Темур жамоат фонди ҳудудий бўлими бошлиғи, Ўзбекистон ва Қирғизистон Ёзувчилар уюшмалари аъзоси Ҳабиб Сиддиқ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоира Хуршида Ваҳобжон қизи, мактаб директори Шуҳратжон Шодмоналиев, шоира Сайёра Солиева ва бошқалар икки буюк сиймонинг ибратли ҳаёти ва баракали маънавий мероси ва унинг инсон камолотидаги ўрни ҳақида сўзладилар, ёшларни бу бебаҳо маънавий меросни ўқиб-ўрганишга даъват қилдилар.

НТМнинг ҳарбий йўналишга ихтисослашган синфлари ўқувчилари Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазаллари ва рубоийларидан ўқидилар, инсон қадри, маънавияти ва ватанпарварликни тарғиб этувчи саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

 

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan