Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 САМАРҚАНДДА “БОЛАЛАР ҲАРАКАТИ” САРДОРЛАРИ САЙЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

САМАРҚАНДДА “БОЛАЛАР ҲАРАКАТИ” САРДОРЛАРИ САЙЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

#ҳудудлардан_хабарлар

Яқинда бўлиб ўтган мазкур сайловда туман ва шаҳар босқичларида ўзининг фаоллиги, етакчилик қобилияти ҳамда ташаббускорлиги билан ажралиб чиққан энг муносиб номзодлар вилоят миқёсида қатнашишди.

Сайлов жараёнида қатнашган ёшлар ўз билимлари, ижтимоий фаоллиги, нутқ маданияти ва етакчилик салоҳиятини намоён этиб, болалар ҳаракати ривожига муносиб ҳисса қоъша олишларини исботладилар.

Танловда Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бош мутахассиси Зуҳра Бегим, А.С.Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ходими Насиба Мирзаева “Мутолаа” йўналиши бўйича ҳакамлик қилишди. Тадбир якунида ғолиблар сараланиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan