Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

“Амир Темур мероси ва Учинчи Ренессанс” мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясига марҳамат

ЭЪЛОН!!!
“Амир Темур мероси ва Учинчи Ренессанс” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси
АХБОРОТ ХАТИ
Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини илмий жамоатчилик
ва ёшлар ўртасида юқори савияда кенг нишонлаш мақсадида 2026 йилнинг 3 апрел санасида  Халқаро Амир Темур жамоат фонди, Темурийлар тарихи давлат музейи, Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академияси, ДХХ “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ҳамкорлигида “Амир Темур мероси ва Учинчи Ренессанс” мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш режалаштирилмоқда.
Конференцияда барча таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқот муассасалари тадқиқотчилари ва илмий ходимлари, докторантлар, мустақил изланувчилар ўз илмий мақола ҳамда тезислари билан иштирок этишлари мумкин.
Конференциянинг йўналишлари:
  – Амир Темурнинг давлат бошқаруви ва “Темур тузуклари”даги адолат мезонларининг бугунги кун ислоҳотлари билан уйғунлиги;
  – Темурийлар даври ренессанси: илм-фан ва маданият, давлат бошқаруви ва халқаро муносабатлар, темурийлар даври моддий ёдгорликларини ўрганиш ва тарғиб этиш масалалари;
  – Темурийлар даври маданий ва илмий юксалишини Учинчи Ренессанснинг маънавий асоси сифатида тадқиқ этиш;
  – Бўлажак Ватан ҳимоячиларида аждодларга муносиб ҳарбий маҳорат, мардлик ва ватанпарварлик фазилатларини мустаҳкамлашда Амир Темур фаолиятининг аҳамияти.
Мақола ва тезисларга қўйиладиган талаблар:
– мақолада кўтарилган муаммонинг тизимли равишда таҳлил қилиниши ва натижаси бўйича аниқ назарий ҳамда амалий таклифлар акс эттирилиши керак;
– матн ўзбек, рус ёки инглиз тилларидан бирида тақдим этилиши мумкин;
– матн электрон шаклда 14 шрифтда (MS Word, Times New Roman, *.rtf), 5-8 бетда, сатр оралиғи – 1,5 интервал, А4 форматда, чап томондан – 30 мм, ўнгдан – 15 мм, юқори ва пастдан – 20 мм қилиб расмийлаштирилиши лозим;
– мақолада ўртадан катта ҳарфлар билан мақола номи, кейинги қаторда кичик ҳарфлар билан ўртадан муаллифнинг исми, фамилияси, илмий даражаси ва унвони, лавозими, кейинги қаторда иш (ёки ўқиш) жойи, телефон рақами ёки электрон почтаси кўрсатилади;
– матнда манбалар ҳар бир бет остида иқтибос шаклида кўрсатилади;
– Конференция материалларини тўплам ҳолида чоп эттириш режалаштирилган. Мақолалардаги илмий фактларнинг тўғрилиги, баён этилган маълумотлар ва уларнинг илмий-назарий асосланганлиги ҳамда методик жиҳатлари бўйича муаллиф(лар) масъулдир.
ДИҚҚАТ! 
Илмий мақолаларни танлашда конференция йўналишларига мослиги эътиборга олинади!
Илмий мақолаларни конференция тўпламига киритиш учун 2026 йил 20 мартга қадар ташкилий қўмитага тақдим этиш лозим. Мақолалар +99 894 403-88-98 ва @JurnalistMohir номли телеграм манзили, qochqorovmohirbek@gmail.com, mohirbekquchqorov0@gmail.com номли эмаил манзиллари орқали қабул қилинади.
Анжуман Темурийлар тарихи давлат музейи биносида ўтказилади. Конференциянинг вақти ва формати ҳақида қўшимча маълумот берилади.
                                                                                                                                       Ташкилий қўмита
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan