“Халқобод” маҳалласида янги кутубхона очилди
#ҳудудлардан_хабарлар










Халқаро Амир Темур жамоат фондининг Самарқанд вилояти бўлими томонидан Самарқанд вилояти Нуробод тумани “Халқобод” маҳалласида “Маҳаллаларда китобхонлик маданиятини шакллантиришга кўмаклашиш” лойиҳаси бўйича грант асосидаги кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда маҳалла фаоллари, шоирлар, журналистлар ва ўқувчилар иштирок этди. Халқаро Амир Темур жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими бошлиғи Зуҳро Эшонқулова барчани янги кутубхонанинг очилиши билан табриклади ва китобларнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳамда бу лойиҳа амалда вақтлар ўтиши билан ёшлар ҳаётида ўз самарасини бериши ҳақида тўхталди.
Маҳалла раиси Улуғбек Қурбонов мана шундай эзгу амаллар ва зиё маскани бўлган кутубхона албатта, келажакда ёшлар онгига маънавиятни сингдириш учун хизмат қилишини айтди.Журналистлар Зубайдулла Ибрагимов, Саидвали Раҳмонов китобхонлик маданиятини шакллантириш борасидаги ишлар ҳақида сўзлади.
Маҳалла ёшлари кутубхона ташкил этилганлигидан мамнунлигини билдиришди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати