“ҚАЙИРМА” МАҲАЛЛАСИДА КУТУБХОНА ОЧИЛДИ
#ҳудудлардан_хабарлар

















Иштихон туманидаги “Қайирма” маҳалласида Халқаро Амир Темур жамоат фонди вилоят бўлими томонидан “Маҳаллаларда китобхонлик маданиятини шакллантиришга кўмаклашиш” лойиҳаси бўйича ютган гранти асосида ташкил этилган кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда маҳалла фаоллари, ижодкорлар ва ўқувчилар иштирок этди.Халқаро Амир Темур жамоат фонди вилоят бўлими раҳбари Зуҳро Эшонқулова тадбирни очиб, маҳалла аҳлини янги кутубхона билан табриклади. Маҳалла раиси миннатдорчилигини билдирди. Маҳалла фаоллари ва ёшлари ҳам кутубхона ташкил этилганидан хурсанд эканлигини айтди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати