Миришкор туманида ижодий учрашув бўлиб ўтди
#ҳудудлардан_хабарлар





Куни кеча Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги 36-умумтаълим мактабида “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида Халқаро Амир Темур жамоат фонди Андижон вилоят бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Ҳабиб Сиддиқ билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда таниқли адиб ўқувчиларга жамиятдаги ўзгаришлар, ёшлар учун яратилган шароитлар ҳақида сўзлади, китобга ошно бўлишга, пухта билим олишга чақирди, мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди.
Шунингдек, адиб “Яшил макон” лойиҳаси доирасида мактаб майдончасида кўчат ўтқазишда иштирок этди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати