Ижодий учрашувлар давом этмоқда
#ҳудудлардан_хабарлар






Куни кеча Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида Халқаро Амир Темур жамоат фонди Андижон вилоят бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали, “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони соҳиби Ҳабиб СИДДИҚ билан учрашув бўлиб ўтди.
“Maърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда таниқли адиб болалик йилларини хотирлаб ўтди. Шунингдек, ҳозирда ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳақида сўзлаб, ёшларни кўпроқ китоб мутолаа қилишга, пухта билим эгаллашга, буюк аждодларимизга муносиб бўлишга чақирди. Учрашув сўнгида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди. Фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати