Самарқандда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
#ҳудудлардан_хабарлар









Куни кеча Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд вилояти филиалида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни университет филиали директори, профессор Олим Муртазоев очиб берди. Унда Халқаро Амир Темур жамоат фонди вилоят бўлими бошлиғи Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Зуҳра Бегим, ижодкор Фароғат Фармонова иштирок этиб, она тилимизнинг халқимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида гапириб, шеърларидан ўқиб берди.
Тадбир якунида шоираларга университетнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати