Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

amirtemurxayriyajamoatfondi@gmail.com

Электрон почта

 Тил – миллат маънавияти кўзгуси

Тил – миллат маънавияти кўзгуси

#ҳудудлардан_хабарлар

Куни кеча “Hududiy elekr tarmoqlari” акциядорлик жамияти Андижон ҳудий филиалида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишлаб “Қадринг баланд бўлсин, Она тилим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган Халқаро Амир Темур жамоат фонди Андижон вилоят бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳабиб Сиддиқ кўҳна ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётда муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадрият ҳисобланишини таъкидлади.

Мамлакатимизда ҳар йили 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни сифатида кенг нишонланишида эзгу мақсадлар мужассамлиги, мустақиллик йилларида, айниқса сўнгги етти-саккиз йилда она тилимизнинг давлат ва жамият тараққиётида тутган ўрни мустаҳкамланиб бораётгани, “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг амалдаги таъсирини кучайтириш, жамиятда саводхонликни ошириш, мулоқот маданиятини юксалтириш бугунги кундаги муҳим вазифалардан эканлиги таъкидланди.

Таниқли адиб Ҳабиб Сиддиқ, шунингдек, сўз санъати ҳисобланмиш бадиий адабиётнинг инсон маънавий дунёсини бойитишдаги ўрни, мутолаа маданияти хусусида сўзлади, янги асарларидан намуналар ўқиди, филиал кутубхонасига ва фаол иштирокчиларга китоблар совға қилди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan